09:20, 22 Октябрь 2025 | GMT +5
Финляндия Президенти Александр Стубб расмий ташриф билан Қозоғистонга келади
ASTANA. Kazinform — 28-29 октябрь кунлари Финляндия Президенти Александр Стубб Қозоғистон Президентининг таклифига биноан расмий ташриф билан Астанада бўлади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

– Ташриф чоғида давлат раҳбарлари музокаралар ўтказади, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, глобал ва минтақавий кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади, – дейилади хабарда.