Филиппинда кучли зилзиладан кейин цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

ASTANA. Kazinform — Филиппинда маҳаллий вақт билан 9:43 да (Астана вақти билан 6:43) 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради ТАСС.

Угроза цунами объявлена после мощного землетрясения на Филиппинах
Фото: Oxu.az

Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Филиппин вулқонология ва сейсмология институти 2,6 дан 4,9 баллгача бўлган зилзилаларни қайд этди. Шунингдек, институт Шарқий Давао, Шарқий Самар, Жанубий Лейте ва Шимолий Суригао провинцияларини цунами хавфидан огоҳлантириб, қирғоқбўйи ҳудудлари аҳолисини зудлик билан баландроқ жойларга эвакуация қилишга чақирди.

GMA News хабарига кўра, Давао вилояти расмийлари мактаблар ва давлат идораларини зудлик билан ёпишни буюрган.

Сўнгги хабарлар