Европада ўнлаб рейсларни бошқарган учувчига қарши тергов бошланди
ASTANА. Кazinform — Европада бир неча ой давомида ўзини учувчи сифатида кўрсатиб, йўловчи самолётларини бошқарган фирибгарга нисбатан тергов бошланди, деб хабар беради BILD.
Aero Telegraph нашрининг хабар беришича, Литванинг Аvion Express авиакомпанияси ходими ҳужжатларни сохталаштириб, экипаж командири лавозимини қўлга киритган. Бироқ, у фақат иккинчи учувчи сифатида малакага эга эканлиги маълум бўлди.
Бу вақт ичида у Европада ўнлаб рейсларни бошқарган. У илгари Индонезиянинг Garuda авиакомпаниясида учувчи бўлиб ишлаган.
— Яқинда биз унинг профессионал тажрибасига шубҳа туғдирадиган маълумотлар ҳақида билиб олдик. Биз дарҳол ички терговни бошладик, — деб хабар берди Avion Express.
Бу одам шунингдек, Lufthansa — Eurowings шўъба корхонаси самолётларини бошқарган бўлиши мумкин. Eurowings вакили компания тергов олиб бораётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Брюссель аэропорти 32 миллион йўловчини қабул қилишга тайёрланмоқда.