Европада хавфли инфекция тарқалмоқда

ASTANА. Кazinform — Европа мамлакатларида жуда хавфли Trichophyton indotineae инфекцияси тарқалмоқда, деб хабар беради Report.

инфекция
Фото: Report

Манчестер университетининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Дэвид Деннингнинг сўзларига кўра, бу турдаги тери касаллиги қизил, қичишадиган тошмаларга олиб келади. У асосан чот, сон ва думбаларда пайдо бўлади.

Буюк Британияда Trichophyton indotineae инфекциялари сони сўнгги уч йил ичида 500% га ошди. Касаллик турли йўллар билан юқади.

Деннингнинг айтишича, тери касаллигининг тарқалиши бутун дунё бўйлаб катта муаммога айланиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Францияда хавфли инфекция туфайли Chavegrand пишлоқлари сотувдан олиб ташланди.

Сўнгги хабарлар