Европа Иттифоқи ОИВга қарши янги вакцинани тасдиқлади
ASTANА. Кazinform — Европа Иттифоқи «Ленакапавир» вакцинасини Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) дан ҳимоя қилиш учун тасдиқлади, дея хабар беради DW.

AFP агентлиги маълумотларига кўра, ОИВга қарши «Ленакапавир» препарати Европа Дори-дармонлар егентлиги (ЕМА) томонидан тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг Европа Иттифоқида тасдиқланган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Европада Yeytuo ва АҚШда Yeztugo номи остида сотиладиган «Ленакапавир» катталар ва ўсмирларда ОИВ инфекцияси хавфини 99,9% дан кўпроқ камайтиради. Препаратни қўллашдан олдин бемор иккита бошланғич таблетка олади, сўнгра препарат ҳар олти ойда тери остига юборилади.
Европа Дори-дармонлар агентлиги ушбу баҳолашни нафақат Европа Иттифоқи мамлакатлари учун, балки ЕМА Дори-дармонлари ҳамма учун дастурининг бир қисми сифатида евроҳудуддан ташқаридаги мамлакатлар учун ҳам ўтказди. Жараёнда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва саккиз мамлакатнинг назорат органлари, жумладан Кения, Нигерия ва Таиланд ҳам иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, ОИВ профилактикаси воситалари ўн йилдан ортиқ вақтдан бери қўлланилаётган бўлса-да, улар ҳалигача глобал эпидемиянинг тарқалишига жиддий таъсир кўрсатгани йўқ. ЖССТ маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйлаб 1,3 миллион киши ОИВ инфекциясига чалинган, улардан 160 минги Европада, 650 минги Африкада рўйхатга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хорижликлар ва мигрантлар учун ОИВ инфекциясини мажбурий текшириш жорий этилиши ҳақида хабар берган эдик.