Европа чемпионати саралаш баҳслари: Италия ўз майдонида Англияга ютқазди

None
АSTANA. Кazinform – Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг биринчи тури дастлабки ўйинлари ўз ниҳоясига етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

23 мартдан 24 мартга ўтар кечаси Европа чемпионати саралаш босқичининг илк учрашувлари бўлиб ўтди.

С гуруҳининг асосий баҳсида Италия ва Англия терма жамоалари куч синашди. Ўйин давомида жамоалар фаол ҳаракат қилишди.

Учрашувда Италия Англияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шунингдек, G гуруҳида Португалия ўз майдонида Лихтенштейнни мағлуб этди. Ушбу учрашувда, Криштиану Роналду жаҳон рекордини янгилади.

Улар португалияликлар устидан 4:0 ҳисобида устун келишди. Таниқли футболчи учрашувда иккита гол муаллифи бўлди.

Қозоғистон терма жамоаси ўйнайдиган H гуруҳида эса Дания Финляндияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Сан-Марино Шимолий Ирландияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Кеча Қозоғистон терма жамоаси Словенияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жорий гуруҳда 26 март куни Шимолий Ирландия, Финляндия, Словения, Сан-Марино, Қозоғистон ва Дания терма жамоалари куч синашади.

1-тур ўйинлари натижалари

C гуруҳи

Италия 1-2 Англия

Шимолий Македония 2:1 Мальта

H

Дания – Финляндия – 3:1

Сан-Марино - Шимолий Ирландия - 0:2

G гуруҳи

Португалия – Лихтенштейн – 4:0

Босния ва Герцеговина – Исландия – 3:0

Словакия – Люксембург – 0:0

Энди 24 март куни B, E, F, G асосий ўйинлардан ўтказиди. Асосий ўйинлардан бири В гуруҳида Франция ва Нидерландия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

ФОТО: FRANCESCO PECORARO/GETTY IMAGES

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram