10:45, 26 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ержан Қазихан Қозоғистоннинг Женевадаги БМТдаги доимий вакили этиб тайинланди
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарининг Фармони билан Ержан Қазихан Женева шаҳридаги (Швейцария) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Қозоғистон Республикасининг Доимий вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

“Давлат раҳбарининг Фармонига биноан Ержан Хозе ўғли Қазихан Женева шаҳридаги (Швейцария) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бўлинмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Қозоғистон Республикасининг Доимий вакили лавозимига тайинланди”, – дейилади хабарда.