Эртага бошланадиган Осиё ўйинларида Қозоғистондан 524 нафар спортчи иштирок этади
23 сентябрдан 8 октябрга қадар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида XIX ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Унда 45 мамлакатдан 15 мингдан ортиқ вакил 40 та спорт тури бўйича беллашади. Мусобақада 481 та медаллар жамланмаси ўз эгаларини топади.
Ўйиннинг тантанали очилиш маросими 23 сентябрь куни Олимпия спорт маркази стадионида бўлиб ўтади.
Қозоғистон Ханчжоу шаҳрига спортнинг 30 туридан 524 нафар спортчини (262 эркак, 262 аёл) олиб келади. Улардан Олимпиада дастурига 27 нафари киритилган, қолган учтаси ноолимпия спорт турларидир.
Бундан ташқари, бўлажак мусобақада спортнинг 8 та тури: бокс, камондан отиш, жорий бешкураш, сузиш, брейкинг, чим устида хоккей, теннис ва енгил атлетика бўйича Париж Олимпиадасига лицензия берилади.
Шунингдек, спортнинг 4 та тури: таэквондо, дзюдо, триатлон, бадминтон бўйича рейтинг очколари баҳоланади.
Қайд этиш жоизки, Осиё йўйинлари Осиё олимпия кенгаши бошқарувида Осиё қитъаси спортчилари ўртасида ҳар 4 йилда бир марта ўтказиладиган комплекс спорт мусобақасидир.
Халқаро Олимпия қўмитаси расман қитъа ўйинлари сифатида тан олинган.
Қозоғистон 1994 йилдан бери саккизинчи бор Осиё ўйинларида иштирок этмоқда.