Эрондаги ядровий реакторга зарар етди, радиация хавфи мавжуд – МАГАТЭ
ASTANA. Kazinform – Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Эроннинг Арак шаҳри яқинида қурилаётган ядровий объектга зарба берилганини тасдиқлади. МАГАТЭга кўра, «аҳамиятли бинолар»га зарар етказилган, деб хабар беради ВВС.

Маълумотларга кўра, пайшанба куни Исроил ҳарбий самолётлари Аракдаги реакторни бомбардимон қилган. МАГАТЭ ушбу объектда ядровий материал мавжуд эмаслигини билдирган.
Аракдаги реактор Теҳрондан 250 км жануби-ғарбийда жойлашган бўлиб, илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган. Бироқ бундай реакторларда плутоний ҳосил бўлиши мумкин, у эса ядровий қурол ишлаб чиқаришда қўлланилади.
МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси билдиришича, Исроил зарбаси оқибатида «йирик радиологик ҳодиса» юз бермаган бўлса-да, «радиацияли авария» хавфи ҳануз мавжуд.
“Бу мураккаб ва ноаниқ вазиятда МАГАТЭ ядровий объектлар тўғрисида ўз вақтида ва мунтазам техник маълумот олиши жуда муҳим”, – дейилади агентлик баёнотида.