Эрон ва АҚШ 26 февралда Женевада янги музокаралар ўтказади

ASTANA. Kazinform — Эроннинг ядровий дастури бўйича Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг учинчи босқичи 26 февралда, пайшанба куни Женевада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаиди маълум қилди.

Иран и США
Фото: Kazinform/ Freepik

"АҚШ-Эрон музокаралари шу пайшанба куни Женевада бўлиб ўтади. Биз келишувни якунлаш учун қўшимча саъй-ҳаракатлар қилишга тайёрмиз ва музокаралар ижобий муҳитда ўтишига умид қиламиз", - деб ёзди Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаиди Х ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, 6 февралда Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасидаги биринчи билвосита музокаралар Уммон ташқи ишлар вазири Бадр ал-Бусаиди воситачилигида бўлиб ўтди. Томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар ва кейин маслаҳатлашувлар учун тарқалдилар.

17 февралда музокаралар қайта бошланди - бу сафар Женевада, БМТ ҳузурудаги Уммон элчисининг қароргоҳида. Иккинчи босқич натижаларига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи томонлар бўлажак музокараларнинг асосини ташкил этадиган асосий тамойиллар бўйича келишувга эришганликларини маълум қилди.