Ерлан Қарин Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан учрашди
АSTANA.Кazinform - Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан ЮНEСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси доирасида учрашдим, деб ёзди Давлат маслаҳатчиси ўз саҳифасида.
— Биз икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик ва ўзаро таъсир имкониятларини, жумладан, ЮНEСКО доирасида муҳокама қилдик. Минтақавий ташаббусларни илгари суриш ва ЮНEСКО доирасида трансмиллий номинацияларни оқилона мувофиқлаштириш бўйича ишларни давом эттириш бўйича фикр алмашдик, - деб ёзган Ерлан Қарин.
Шуни таъкидлаш жоизки, Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси - ЮНEСКО ва ИСEСКО бўйича Қозоғистон Миллий комиссияси раиси Ерлан Қарин Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият ташкилоти (ЮНEСКО) Бош конференциясининг 43-сессиясида нутқ сўзлади.