Ерлан Қарин Туркистонда ўтаётган халқаро симпозиумда иштирок этди
ASTANA. Kazinform – Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган «Замон ва маданият мулоқотидаги Ясавий мероси: гуманистик йўналиш ва замонавий чақириқлар» номли халқаро симпозиумнинг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Ақорданинг матбуот хизмати хабар берди.

Бу симпозиумни ташкил этиш ташаббуси ҚР Президенти томонидан Миллий қурултойнинг Атирауда бўлиб ўтган учинчи йиғилишида илгари сурилган эди. Давлат раҳбари ушбу мажлисда: «Қожа Аҳмад Ясавий меросини чуқур ўрганиб, уни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу масала бўйича, аввало, юртимиз ва хориждан олимларни таклиф қилиб, махсус симпозиум ўтказиш керак», деган эди.

Ерлан Қарин Президентнинг симпозиум иштирокчиларига йўллаган табрик хатини ўқиб эшиттирди.
Давлат маслаҳатчиси мазкур симпозиум Ясавийнинг гуманистик ғояларини тизимли ўрганиш ва унинг маънавий-интеллектуал меросини тарғиб этишга катта ҳисса қўшишини таъкидлади.
Йиғинда Қозоғистон ва Озарбайжон, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Қирғизистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон ва Япония каби мамлакатлардан келган юзга яқин таниқли олимлар иштирок этмоқда.
Симпозиум доирасидаги мавзули секцияларда Ясавий меросининг турли жиҳатларига бағишланган илмий маърузалар тингланади ва мунозаралар ўтказилади. Шунингдек, олимлар ўзаро тажриба алмашадилар.