07:01, 28 Август 2023 | GMT +6
Ёмғир, дўл, кучли шамол - 28 август куни об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон вилоятларида 2023 йил 28 август куни содир бўладиган метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ҳаво беқарор бўлиб қолади, ёмғир ёғиши, момақалдироқ, бўрон ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин. Қозоғистон Республикасининг ғарбий, шимоли, шимоли-ғарби, маркази, жануби, жануби-шарқида кучли ёғингарчилик, Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор ёғиши) кутилмоқда. Қозоғистон Республикасининг шимолий ва шимоли-ғарбида туман тушиши мумкин.