Елисей саройи «Пари Сен-Жермен» командасини қабул қилди
ASTANA. Kazinform – Футбол бўйича клублар ўртасидаги Европа чемпиони «Пари Сен-Жермен» якшанба куни Парижга етиб келди.

Кун давомида футболчилар шанба куни оммавий норозилик намойишлари ва полиция билан тўқнашувлар бўлиб ўтган Франциянинг энг машҳур кўчаси бўлмиш Елесей майдонига ташриф буюришди.
Франция президенти Эммануэль Макрон якшанба куни «Пари Сен-Жермен» футбол командасини Чемпионлар лигасидаги тарихий ғалабаси билан табриклаш учун уларни президентлик саройида кутиб олди. Макрон билан учрашишдан олдин ПСЖ футболчилари усти очиқ автобусда Елисей саройини айланиб чиқишди.
Аввалги кун жамоа Мюнхендаги турнир финалида “Интер” жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Бундан ташқари, шанба куни мамлакатда жамоа ғалабасини нишонлаш чоғида икки киши ҳалок бўлди. Полиция маълумотларига кўра, Дакс шаҳрида 17 ёшли ўсмир пичоқлаб ўлдирилган.
«ПСЖ»нинг ғалаба байрами вақтида унинг скутерини машина уриб юборган яна бир аёл вафот этди. Ҳар икки ўлим юзасидан тергов ишлари бошланган.
Франция Ички ишлар вазирлиги, шунингдек, Парижда 18 полициячи яралангани, юзлаб одамлар ҳибсга олинганини маълум қилди.
Эммануэль Макрон Елисей саройида жамоа билан бўлиб ўтган учрашувда “ПСЖ”нинг ғалаба байрами чоғида содир бўлган воқеаларни қоралади.
"Сўнгги бир неча соат ичида содир бўлган воқеаларни ҳеч нарса оқлай олмайди, шиддатли тўқнашувларга тоқат қилиб бўлмайди", – деди у жамоани табриклашдан олдин.