eGov порталида давлат хизматлари бўйича қўнғироқ қилиш учун қўшимча рақам ишга туширилади

ASTANА. Кazinform — Ҳукуматнинг 2025 йил 28 июлдаги қарори билан алоқа хизматларидан фойдаланувчилар учун қўнғироқлар бепул бўлган тез тиббий ёрдам, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ёнғин, шошилинч ва бошқа хизматлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.

телефон
Фото: PhotoMIX Company/Pexels

Рўйхатга қўшимча рақам қўшилди. Эндиликда давлат хизматлари бўйича ягона алоқа марказига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

  • 1414
  • 8 800 080 77 77

Қарор 2025 йил 10 августдан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон 10 та асосий давлат хизматларини онлайн форматга ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар