11:09, 18 Июль 2025 | GMT +5
Дзюдо: Мўғулистондаги Grand Slam турнирида қатнашадиган қозоғистонликлар номи маълум бўлди
ASTANА. Кazinform – 25—27 июль кунлари Улан-Баторда (Мўғулистон) дзюдо бўйича навбатдаги Grand Slam турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) маълумотларига кўра, мусобақада иштирок этувчи қозоғистонлик спортчилар рўйхати қуйидагича:
- 60 кг гача: Талғат Ўринбосар, Нурадил Алжан
- 66 кг гача: Ержен Еренғайипов, Бауржан Нарбаев
- 73 кг гача: Саят Сейтқалиев
- 81 кг гача: Меиржан Жумабек
- 90 кг гача: Ермахан Ануарбеков
Аёллар ўртасидаги мусобақада эса Толғанай Абеуова (52 кг гача) баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жаҳон чемпионатида сузиш бўйича Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик.