Дзюдо бўйича Осиё кубогида Қозоғистон терма жамоаси 4 та медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform — Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё кубоги якунланди.

Қозоғистонлик дзюдочилар қитъа миқёсидаги мусобақада 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Натижада улар умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгалади.
Терма жамоадан Ермек Амангелди (73 кг) чемпион бўлса, Табилди Бигембаев (66 кг) ва Алишер Слямжанов (90 кг) кумуш, Улуқбек Абилхайр (66 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Осиё давлатларидан 13 та жамоа иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, 10-14 сентябрда Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Мамлакатимиз шаънини қитъа чемпионатида эркаклар ўртасида қуйидаги полвонлар ҳимоя қилади: Есенгелди Дармен (60 кг), Қайрат Женисули (60 кг), Болат Али (66 кг), Ерасил Ержанов (66 кг), Ернар Кенескан (73 кг), Сапарғали Салхан (81 кг), Егор Раков (90 кг), Нуртаза Ерасил (100 кг), Султан Бейбарис (100 кг дан ортиқ) иштирок этмоқда.
Аёллар тоифасида эса Куралбай Инкар (48 кг), Шуғаева Сара (52 кг), Шинғизхан Гулхан (52 кг), Каракенова Карина (57 кг), Асилханова Дамеля (63 кг), Битимбай Шинар (70 кг), Ахметова Салтанат (78 кг), Бақитбек Коркем (78 кг дан юқори), Ерғали Томирис (78 кг) каби полвонларга ишонамиз.