15:33, 19 Февраль 2025 | GMT +5
Душанбе илк бор Япония кинофестивалига мезбонлик қилади
DUSHANBE. Kazinform - Жорий йил 21-22 февраль кунлари Душанбе шаҳрида Япония кинофестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Ховарга таяниб.

“Тожикфильм” давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Толиб Ғайбуллозода бу Тожикистонда ўтказилаётган биринчи расмий япон кинофестивали бўлиб, унинг доирасида тожик томошабинлари япон киноижодкорлари томонидан ишлаб чиқарилган бадиий фильмларни томоша қилишлари мумкинлигини таъкидлади.
Фестиваль жаҳон киноси ва япон маданияти ихлосмандларига ушбу давлат кино санъатининг сўнгги ижод намуналари билан танишиш имкониятини беради.