Дулат Бекбауов Осиё чемпионатининг икки карра кумуш медали соҳиби бўлди
ASTANA. Kazinform - Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Дулат Бекбауов кумуш медални қўлга киритди.

Бунгача жаҳон ва Осиё чемпионатларининг кумуш медали совриндори бўлган Д.Бекбауов 67 килограмм вазнда ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов билан куч синашди.
Қизғин кечган курашда биринчи раунддаёқ ҳакамлар М.Турсуновга устунлик бердилар – 3:2. Иккинчи раундда ҳам худди шундай ҳисоб билан Дулат олдинга чиқиб олди.
Уч раунддан сўнг видеони яна бир бор томоша қилган ҳакамлар ғалабани ўзбекистонлик боксчига бердилар. Шу тариқа, Қозоғистон ҳисобида ҳозирча 1 та олтин ва 3 та кумуш бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санжар Ташкенбай бокс бўйича Осиё чемпионати кумуш медали совриндори бўлган эди. Шунингдек, Маҳмуд Сабирхан бокс бўйича илк бор Осиё чемпионатида ғолиб чиқди. Оразбек Асилқулов бокс бўйича Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё чемпионати финалида 9 нафар боксчидан 7 нафари ўзбекистонликлар билан олтин учун кураш олиб бориши ҳақида ёзган эдик.