Дональд Трамп Колумбияга молиявий ёрдам бериш тўхтатилганини эълон қилди

ASTANA. Kazinform — АҚШ президенти Дональд Truth Social каналида Колумбияга барча тўловлар ва субсидияларни тўхтатишини маълум қилди.

Трамп
Фото: Anadolu Ajansi

Трамп Колумбия президенти Густаво Петрони гиёҳванд моддалар савдосини рағбатлантиришда айблади.

«Ҳозир бу Колумбиядаги энг йирик бизнесга айланди. Петро АҚШнинг кенг кўламли тўловлари ва субсидияларига қарамай, уни тўхтатиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти. Бу АҚШни узоқ муддатли талон-тарож қилишдан бошқа нарса эмас. Бугундан бошлаб Колумбия бу ёки бошқа маблағ ва субсидияларни олмайди”, — деб ёзди Дональд Трамп.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, тақиқланган моддалар Колумбияда ишлаб чиқарилади ва кейин АҚШга сотиш учун экспорт қилинади. Бу ўлим ва тартибсизликка олиб келади.

Трамп агар Колумбия ҳукумати бу плантацияларни йўқ қилмаса, АҚШ буни “ўзимиз қиламиз”, деб таҳдид қилди.

Сўнгги хабарлар