Дэвис кубоги: Болгарияга қарши ўйинда Тимофей Скатов Қозоғистонни олдинга олиб чиқди

София шаҳрида Дэвис кубогининг плей-офф босқичида Қозоғистон ва Болгария терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боряпти, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Қозоғистон теннис федерациясидан олинган

Кортга биринчи бўлиб Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 123-ракеткаси Тимофей Скатов ва 179-ўринни эгаллаб турган Димитар Кузманов чиқди.

Биринчи партияда майдон эгаси 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчисида Т. Скатов 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлса-да, болгариялик спортчи ҳисобни тенглаштирди. Бироқ Тимофей имкониятни бой бермади - 6:4.

Кейин эса ҳал қилувчи, учинчи сетда у баҳсни ғалаба билан якунлади - 6:3.

Икки соату 47 дақиқа давом этган учрашувда Т. Скатов 12 та брейк-пойнтдан бештасини қайд этди. Рақиб 2 та эйс ва 4 та брейк билан ажралиб турди.

Шу тариқа ҳисоб 1:0, Қозоғистон олдинда.

photo

photo

photo

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар