Депардье можароси: француз актёри яна судга чақирилди

ASTANA. Kazinform – Машҳур француз актёри Жерар Депардье жиноят ишлари бўйича Париж суди олдида жавоб беради. У 2018 йилда ҳамкасби Шарлотт Арнуга нисбатан зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда DW хабар берди.

 Жерар Депардье
Фото: DW

Шарлотт Арну полицияга 2018 йилда мурожаат қилган. Ўша пайтда актриса 22 ёшда бўлган. Унинг сўзларига кўра, Депардье Париждаги уйида икки марта уни зўрлаган. Шунингдек, Депардье Арнунинг отасининг дўсти экани айтилган. Тергов узоқ йилларга чўзилиб, иш фақат етти йилдан кейин судга етди.

2020 йилда Арну яна бир бор шикоят қилгандан сўнг актёр расман терговга олинган. 2024 йилда прокуратура ишни судга юборишни талаб қилди.

Депардье ўз айбини рад этиб, актриса билан муносабати ўзаро розиликка асосланганини айтмоқда. Бироқ прокурор “айбловни тасдиқлайдиган жиддий далиллар бор”, дея таъкидлади. Агар суд уни айбдор деб топса, актёр 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Бу Депардьега қўйилган илк айблов эмас. 2025 йил май ойида Париж суди уни бошқа иш бўйича – 2021 йилда фильм суратга олиш майдонида икки аёлга тегажонлик қилгани учун айбдор деб топиб, 18 ой шартли жазо тайинлаган. Шунингдек, уни жинсий жиноят содир этган шахслар рўйхатига киритиш ва психологга мурожаат қилиш мажбурияти юклатилган.

76 ёшли Жерар Депардье 200 дан ортиқ фильмда рол ижро этган. Бироқ сўнгги йилларда унга нисбатан жинсий хусусиятдаги жиноятларда ўнлаб аёллар айблаб келмоқда.

Сўнгги хабарлар