Давлат раҳбари Сьерра-Леоне Президентининг махсус вакилини қабул қилди

ASTANА. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев ва Сьерра-Леоне Президентининг махсус вакили — ташқи ишлар вазири Тимоти Муса Кабба икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Президент Қозоғистон Африка давлатлари билан интеграцияни кенгайтиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.

— Тимоти Муса Кабба Давлат раҳбарига махсус қабул учун миннатдорчилик билдириб, Сьерра-Леоне Президенти Жулиус Мааданинг саломини етказди. Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва турли соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар