Давлат раҳбари Qazaqstan Barysy Grand Slam халқаро турнирига ташриф буюрди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Астанада бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича Qazaqstan Barysy Grand Slam халқаро рейтинг турнирининг ўйинларини томоша қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Президент билан бирга мартабали меҳмонлар қаторида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер ҳам бор.
Мусобақага дунёнинг 36 мамлакатидан 300 га яқин энг яхши спортчи ташриф буюрди. Улар орасида дунёнинг энг яхши курашчилари — Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва қитъа чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари бор.
Шуни таъкидлаш керакки, халқаро мусобақада 53 нафар қозоғистонлик курашчи мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда.