Давлат раҳбари Литва Президентига табрик телеграммасини йўллади

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Гитанас Науседани Литва миллий байрами – Давлатчиликни тиклаш куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Мемлекет басшысы Литва Президентіне құттықтау жеделхатын жолдады
Фото: Ақорда

“Президент икки томонлама муносабатлар даражасини юқори баҳолади ва улар икки халқ манфаати йўлида жадал ривожланиб боришига ишонч билдирди. Қасим-Жомарт Тоқаев Гитанас Науседага давлат хизматида муваффақиятлар ва дўстона Литва халқига тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилади”, — дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилган эди.

Сўнгги хабарлар