Давлат раҳбари Корея Президенти Ли Чжэ Мён билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Мулоқот чоғида президентлар кўп қиррали Қозоғистон-Корея ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқладилар.

— Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашдилар. Шунингдек, улар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш ниятида эканликларини билдирдилар, — дейилади хабарда.

Томонлар саноат, энергетика, машинасозлик, таълим ва тиббиёт соҳаларида амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳаларни самарали амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

Ли Чжэ Мён Қозоғистон Президентини Корея Республикасига расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Жанубий Корея раҳбарининг таклифини миннатдорчилик билан қабул қилиб, келгуси йили Сеулда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ авлат раҳбари Миср Президентига табрик телеграммаси йўллагани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар