Давлат раҳбари Халқаро миграция ташкилоти бош директори билан учрашди
ASTANА. Кazinform – АIF доирасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро миграция ташкилоти – БМТ миграция агентлиги бош директори Эми Поуп билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида миграция, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ташкилотнинг 2024-2028 йилларга мўлжалланган Стратегик режаси доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари мамлакатда ноқонуний миграция муаммоларини ҳал этиш, одам савдосига қарши курашиш, хорижда меҳнат қилаётган қозоғистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фаол ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Эми Поуп Қозоғистоннинг 2025-2027 йилларда Алмати жараёнига раислиги муҳимлигини таъкидлади. Бу маслаҳат платформаси бўлиб, минтақавий мулоқотни ривожлантириш ва Марказий Осиёдаги миграция билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эми Поуп ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш ва минтақада миграцияни барқарор бошқаришни рағбатлантириш бўйича илғор тажриба алмашишга келишиб олдилар.