Давлат раҳбари: АЭС қурилишида барча экологик меъёрларга риоя қилиш — асосий талаб
ASTANА. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев атом энергетикаси соҳасидаги ишлар бир идора ёки тармоқ билан чекланиб қолмаслигини эслатади.

– Атом энергетикасига пойдевор қўйиш — кенг кўламли миллий вазифа. Ядро ишлаб чиқариш энг тоза энергия манбаларидан бири ҳисобланишига қарамай, АЭС қурилишида барча экологик стандартларга риоя қилиш — асосий талаб. Илмий ва жамоат ташкилотлари билан конструктив ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Фуқароларимизнинг маълум бир қисмида радиофобия мавжуд. Ундан қутулиш учун кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Ядровий лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий бизнес манфаатларини ҳисобга олиш ва мамлакатнинг максимал даражада иштирок этишини таъминлаш зарур. Корхоналаримизда ушбу соҳанинг юксак талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқаришга олимлар, муҳандислар, саноат мутахассисларининг куч-ғайратини сафарбар этиш зарур. Ядро энергетикаси кенг доирадаги профессионал ва техник мутахассисларни тайёрлашга янги туртки беради. Биз ривожланган техник таълим секторига эга рақамли державага айланишимиз керак. Бу — миллий ўзлигимизни англаш учун жуда муҳим масала. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилади. Ахмет Байтурсинов: “Илм ва санъат ошгани сайин заҳмат пасаяди”, деган эди. Илм-фан ютуқларидан барча соҳаларда кенг фойдаланиш керак. Илмсиз ҳеч нарса самарали бўлмайди. Бу — аниқ. Илмсиз эса зулмат ва жаҳолат ҳукм суради. Шунинг учун жамиятда илм-фан ва билим маданиятини қарор топтириш зарур. Бу борада муносиб олимлар, айниқса, ёш мутахассисларни қўшимча маблағ билан таъминлаш зарур, – деди Давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Президент иқтисодий ўсиш бевосита илм-фан билан боғлиқ эканлиги ҳақида фикр билдирган эди.