Давлат раҳбари ҚР Миллий фанлар академияси вице-президентини қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари ҚР Миллий фанлар академияси вице-президенти Асқар Жумадилдаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

Учрашувда Асқар Жумадилдаев Миллий фанлар академиясининг сўнгги уч ойда амалга оширган ишлари тўғрисида ҳисобот бериб, мамлакат илм-фанини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирди.

Бундан ташқари, академик қозоқ тилини лотин ёзувига ўтказиш борасида ҳам ўз фикрларини билдирди.

Давлат раҳбари олим томонидан билдирилган барча таклифлар кўриб чиқилиб, Ҳукуматга тегишли топшириқ берилишини айтди.

photo

Президент таъкидлаганидек, илмий-академик ҳамжамият мамлакатда табиий фанлар, техника ва технология йўналиши бўйича фундаментал илмий марказлар ташкил этишни рағбатлантириш, илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериши зарур.

Қасим-Жомарт Тоқаев академик Асқар Жумадилдаев жамиятда катта обрў-эътиборга эга эканлигини таъкидлаб, унга Миллий фанлар академиясида масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.

photo


photo
Сўнгги хабарлар