09:06, 01 Июнь 2025 | GMT +5
Давлат бундан буён ҳам болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароитларни яратиб беради – Президент
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

- Болаларни ҳимоя қилиш куни муборак бўлсин! Ёш авлодга ҳар томонлама соғлом тарбия, сифатли таълим бериш, улар қалбига эзгу фазилатларни сингдириш — барчамизнинг бурчимиз. Давлат бундан буён ҳам болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча шароитларни яратиб беради. Ҳар бир боланинг болалиги бахтли, келажаги порлоқ бўлсин! – деб ёзди президент Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.