Чимкентда ўзбек этноси куни нишонланди

SHYMKENT. Кazinform – Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида Қозоғистон Республикаси ўзбекларининг “Дўстлик” этник-маданий бирлашмалари “Дўстлик” ассоциацияси томонидан Чимкент шаҳри марказий истироҳат боғида “Ўзбек этносининг тили, маданияти ва анъаналари куни” кенг нишонланди.

Ўзбек этноси куни
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Байрам тадбири Чимкент шаҳар ўзбек драма театри санъаткорларининг Абай ва Алишер Навоий образларини акс эттирган махсус саҳна кўриниши билан очилди, меҳмонлар миллий қадриятларни тарғиб қилувчи кўргазмаларни томоша қилди.

Ўзбек этноси куни
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати Алишер Сотволдиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Қозоғистон халқи Ассамблеяси Котибияти сектор мудири Қайрат Баймолдинов, Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Ибрагимов “Дўстлик” ассоциацияси раиси Икромжон Ҳошимжонов, Чимкент шаҳар ички сиёсат ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Занғарбек Усупаҳметов, Чимкент шаҳар “Жамоат келишуви” жамоат ташкилоти раҳбари Нуркен Алимқулов, Чимкент шаҳар ўзбек этник-маданий фаоллари бирлашмаси раиси Тоҳирбек Нишонбоев.

тадбир иштирокчилар
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги
тадбир иштирокчилари
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Давлат мадҳияси билан бошланган концерт дастури театр санъаткорларининг “Хуш келибсиз” композицияси билан давом этди. Муқимий номидаги 13-мактабнинг “Баҳор” рақс ансамбли ўзбек халқининг миллий рақси “Шодлик” ва қозоқ рақсини намойиш этди. Чимкент шаҳар драма театрида «Сары Жайлау» композицияси саҳналаштирилиб, томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинса, шаҳар опера ва балет театри хонандаси Неъматилла Зикриллаев Тўлеген Муҳамеджоновнинг “Ватан”, А.Зацепиннинг “Тингла” қўшиқларини ижро этиб, байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлади. Театр артисти Шоҳиста Усмонова ҳам ўзбек халқининг гўзал куйи – “Мустаҳзод”ни куйлади.

рақс
Фото: Чимкент шаҳар ҳокимлиги

Байрамона йиғилишда этник-маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун бир қатор фуқаролар тақдирланди.

Сўнгги хабарлар