Чимкентда учинчи марта юрак трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди

ASTANA. Kazinform – Донор юраги Тараз шаҳридан шошилинч равишда, 1,5 соатдан ошмайдиган вақт ичида олиб келинди. Реципиент – Чимкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 41 ёшли ўқитувчи касб эгаси. У 2012 йилдан бери юрак етишмовчилигининг оғир шаклидан азият чекар эди.

жүрек операция
Фото: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Донор органини олиш, ташиш ва трансплантация қилиш операцияси барча тиббий ва этик талабларга тўлиқ риоя этилган ҳолда амалга оширилди.

Мураккаб жарроҳлик амалиёти Чимкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан, олий тоифали кардиохирург Дархан Суйгенбаев раҳбарлигида, Тараз шаҳридаги ҳамкасблар, UMC жамоаси ҳамда жалб этилган барча хизматларининг касбий ва мувофиқлаштирилган ҳамкорлиги натижасида муваффақиятли якунланди.

Бу воқеа Қозоғистонда трансплантология соҳасининг ривожланишида муҳим босқич сифатида қайд этилди. Шунингдек, ҳудудлар ўртасида самарали ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоланди.

Маълумот учун: марҳумдан олинган юракни трансплантация қилиш Чимкентда учинчи марта амалга оширилди. Бундан аввал “Журек” марказининг малакали мутахассислари икки марта муваффақиятли орган алмаштириш операциясини ўтказиб, икки беморга янги ҳаёт бахшида этган эдилар.

Сўнгги хабарлар