Чемпионлар лигаси: "Қайрат" - "Реал Мадрид" учрашувига кимлар ҳакамлик қилади

ASTANА. Кazinform — UEFА Чемпионлар лигаси асосий босқичи 2-туридан ўрин олган Қозоғистон “Қайрат” (Алмати) ва Испаниянинг “Реал Мадрид” (Испания) клублари ўртасидаги учрашувни қайси давлат ҳакамлари бошқариши маълум бўлди.

футбол
Фото: “Қайрат” футбол клуби

Бош ҳакам - италиялик Марко Гуида. Унга Жоржо Перетти ва Жузеппе Перротти ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини шу мамлакат вакили Симоне Соцца бажаради.

30 сентябрь куни Алматидаги Марказий стадионда соат 21:45 да старт оладиган ўйин «Qazaqstan» ва «Qazsport» телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби Алматига 29 сентябрь куни етиб келди.

Бош мураббий Хави Алонсо ушбу учрашувда тажрибали футболчиларга ишонч билдирди. Улар орасида Тибо Куртуа, Килиан Мбаппе, Беллингем, Винисиус Жуниор каби юлдузлар бор.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Хави Наварро;

Ҳимоячилар: Давид Алаба, Рауль Асенсио, Альваро Каррерас, Фран Гарсия, Дин Хейсен, Давид Хименес;

Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингем, Эдуарду Камавинга, Федерико Вальверде, Орельен Чуамени, Арда Гюлер, Дани Себальос;

Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе, Эндрик, Родриго, Гонсало Гарсия, Браим Диас, Франко Мастантуоно.

Алмати клуби биринчи турда “Спортинг”га (Португалия) 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Алмати клуби энди “Реал Мадрид” (Испания), “Интер” (Италия), “Арсенал” (Англия), “Брюгге” (Бельгия), “Олимпиакос” (Греция), “Пафос” (Кипр), “Копенгаген” (Дания) клубларига қарши баҳс олиб боради.

Асосий турда жами 36 та жамоа кураш олиб боради. Биринчи босқич шу йилнинг 16 сентябрда, саккизинчи тур 2026 йил 28 январда бўлиб ўтади. Плей-офф ўйинлари 16-18 февраль, 1/8 финал 10-11 март, ¼ финал 7-8 апрель, ½ финал 28-29 апрель ва финал 30 майга белгиланган.

Сўнгги хабарлар