ChatGPT орқали шахсий маълумотлар тарқаб кетиши мумкин

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги қошидаги Янги технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Алибек Сайланбаев ChatGPTдан фойдаланишда маълумотлар ўғирланиб кетмаслиги учун қандай эҳтиёт чораларини кўриш лозимлигини маълум қилди.

ChatGPT авлоди билан бизни қоронғу келажак кутмоқда —  OpenAI бош директори
Фото: pixabay

“Масалан, сиз WhatsAppдан фойдаланасиз, тўғрими? У ерда ҳам савол берасиз, маълумот алмашасиз. ChatGPT ҳам худди шундай — унинг серверлари хорижда жойлашган. Маълумотлар бошқа жойга кетиб қолиш эҳтимоли бор”, – деди у Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, у ChatGPTда маълумотларни муҳофаза қилиш учун махсус функция мавжуд эканини эслатди.

“Агар «Созламалар» бўлимига кирсангиз, «Маълумотларимдан фойдаланилмасин» деган тугма бор. Шуни боссангиз, маълумотларингиз моделларда ишлатилмайди. Бу функциядан фойдаланиб, синаб кўришингиз мумкин”, — деди Алибек Сайланбаев.

Сўнгги хабарлар