ChatGPT энди Қозоғистонда солиқ тўлайди
ASTANА. Кazinform — ChatGPT энди Қозоғистонда қўшилган қиймат солиғини тўлайди. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди.

— ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси рақамли иқтисодиётда шаффофлик ва адолатли солиққа тортишни таъминлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Глобал рақамли платформалар билан ҳамкорликни яхшилаш доирасида 2025 йил май ойидан OpenAI, L.L.C. компанияси шартли рўйхатдан ўтказилди, — дейилади хабарда.
У — сунъий интеллект соҳасидаги етакчи Америка ташкилоти, кенг тарқалган ChatGPT интеллектуал тизимини ишлаб чиқарувчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Нега Яндекс Ўзбекистонда 13%, Қозоғистонда 20% солиқ йиғади?
Меtа, Google ва Apple компаниялари Ўзбекистонга қанча солиқ тўлаган?