Бутунжаҳон ўйинларида Қозоғистон саватчасига илк медаль тушди
ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Чэнду шаҳрида ўтаётган XII Бутунжаҳон ўйинларида каратэ-до спорти бўйича қозоғистонлик спортчи Мўлдир Жанбирбай (50 кг) кумуш медалга сазовор бўлди.

Мўлдир финалда Эрон спортчиси Сара Бахманиер билан учрашди. Асосий вақт 0:0 ҳисоби билан якунланди. Ҳакамлар самарали ҳаракати учун ғалабани эронлик спортчига беришди.
Мўлдир саралаш босқичида алжирлик Силия Уикенни 4:0, венесуэлалик Йоргелис Салазарни 3:0 ҳисоби билан енгди, кейин хитойлик Жунхуй Ванга 0:1 ҳисобида ютқазди. Ярим финалда эса икки карра Европа чемпиони Ема Сгарделлини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олган эди.
Бу – Бутунжаҳон ўйинлари бўйича Қозоғистон тарихидаги атиги иккинчи медаль. Бундан олдин, 2022 йили АҚШнинг Алабама штати Бирмингем шаҳрида Софья Берульцева олтин медаль олган эди.
Қозоғистонликлар мазкур мусобақада 1993 йилдан бери иштирок этиб келмоқда. Шу вақтга қадар улар 6 олтин, 4 кумуш, 7 бронза медалга эга бўлишган. Қозоғистонлик спортчилар 2022 йили АҚШнинг Алабама штати Бирмингем шаҳрида 1 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медаль билан ҳозирча энг юқори натижага эришган.
Жорий йилги мусобақа 34 спорт тури бўйича ўтказилиб, 253 та медаль жамланмаси тақдим этилади. Мусобақада 17 августга қадар 114 давлатдан 4 000 спортчи қатнашади.