Бўлажак ўзгаришларнинг кўлами янги Конституциянинг қабул қилиниши билан баробар - Ерлан Қарин
ASTANA. Kazinform — Бугун Давлат раҳбари иштирокида Парламентни ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Тelegram саҳифасида сиёсий тизимни янада модернизация қилишга қаратилган қадам ҳақида ёзди.
Унинг қайд этишича, ишчи гуруҳнинг вазифаси Парламентни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида Парламент ислоҳоти Сенатни тарқатиб юборишга эмас, балки мамлакат сиёсий тизимини янада модернизация қилишга қаратилганини эслатди. Давлат тузилмамизнинг “Кучли Президент – Самарали Парламент – Ҳисобдор Ҳукумат” асосий формуласи ўзгаришсиз қолади. Парламент ислоҳотини амалга ошириш учун Конституциянинг 40 га яқин моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлади. Шунингдек, 10 га яқин Конституциявий қонун ва 50 га яқин кодекс ва қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш талаб этилади. Ишчи гуруҳнинг вазифаси - Парламентни ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат. Ушбу таклифлар асосида Конституцияга ўзгартиришлар лойиҳаси тайёрланиб, сўнгра умумхалқ референдумига қўйилади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бўлажак ўзгартиш ва қўшимчаларнинг кўлами пировардида янги Конституциянинг қабул қилиниши билан баробар», - деди Ерлан Қарин.