Бугун Ўзбекистонда ЮНЕСКО Бош конференцияси бўлиб ўтади
ТASHKENT. Каzinform – Бугун Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Сессия доирасида 150 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилади. Иштирокчилар таълим, фан, маданият, экология ва технология соҳаларидаги масалаларни муҳокама қиладилар.
Бош конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Сербия Президенти Александр Вучич, Словакия Президенти Петер Пеллегрини ва ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле иштирок этади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирни Самарқандда ташкил этиш тўғрисида қарор 2023 йилда Парижда қабул қилинган эди. 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта ЮНЕСКО Бош конференцияси сессияси Франциядан ташқарида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ЮНЕСКО Ижроия кенгаши аъзолигига номзодини расман илгари сургани ҳақида хабар берган эдик.