Бугун футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига қура ташланади
ASTANA. Kazinform - Бугун АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида футбол бўйича ЖЧ-2026 финал босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Маросим Қозоғистон вақти билан соат 22:00 да бошланади ва «Qazaqstan» миллий телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.
Нуфузий мусобақада биринчи марта 48 та жамоа иштирок этади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа ва учинчи ўринни эгаллаган 12 та жамоадан энг яхши саккизта жамоа 1/16 финалга йўл олади. Турнир жами 39 кун (11 июнь - 19 июль) давом этади.
Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоалар тўртта саватчага бўлинган. Энди 42 та жамоа маълум. Қолганлари келаси йили плей-офф босқичида аниқланади.
Жаҳон чемпионати АҚШ; Канада, Мексикада бўлиб ўтади.
1-саватда: Канада, Мексика, АҚШ, Испания, Аргентина, Франция, Англия, Бразилия, Португалия, Нидерландия, Бельгия, Германия.
2-саватда: Хорватия, Марокаш, Колумбия, Уругвай, Швейцария, Япония, Сенегал, Эрон, Жанубий Корея, Эквадор, Австрия, Австралия.
3-саватда: Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис, Кот-д’Ивуар, Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Африка.
4-саватда: Иордания, Кабо-Верде, Гана, Кюрасао, Гаити, Янги Зеландия, Европа А-лигаси плей-офф босқичи (Италия/Шимолий Ирландия/Уэльс/Босния ва Герцеговина), Европа B-лигаси плей-офф босқичи (Украина/Швеция/Польша/Албания), Европа С-лигаси плей-офф босқичи (Туркия/Руминия/Словакия/Косово), Европа С-лигаси плей-офф босқичи (Дания/Шимолий Македония/Чехия/Ирландия), қитъалараро плей-офф - 1-йўналиш (Янги Каледония/Ямайка/Конго ДР), қитъалараро плей-офф - 2-йўналиш (Боливия/Суринам/Ироқ).