Бугун Астанада Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – Бугун Астанадаги “Тауелсиздик” майдонида Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтади.

Астанада парадқа дайындық аяқталуға жақын
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

Тантанали тадбирда 4000 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 200 дан ортиқ ҳарбий техника, шунингдек, фронт, армия ва ҳарбий транспорт авиациясининг 66 та самолёт ва вертолётлари иштирок этади.

Юбилей доирасидаги парад миллий телеканаллар, мамлакатнинг барча шаҳарларидаги LED экранлар ҳамда ҚР Мудофаа вазирлигининг YouTubeдаги расмий канали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

іс-шара
Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

Шунингдек, уни Jibek Joly телеканали ва Kazinform сайтида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Парад муносабати билан бир қатор кўчаларда вақтинчалик чекловлар жорий этилади, автобус йўналишлари ўзгартирилади, айрим пиёдалар ўтиш жойлари ёпилади.

Сўнгги хабарлар