Бу йил Қозоғистоннинг қайси шаҳарларида машҳур хорижий университетларнинг филиаллари очилади

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда қайси хорижий университетларнинг филиаллари очилади ва улар қайси вилоятларда жойлашади? Бу саволга ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги жавоб берди.

Оксфорд университеті
Фото: Kazinform

«2025-2026 ўқув йилида Астана шаҳрида Л.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети қошидаги Москва давлат халқаро муносабатлар институти, Cardiff University, Coventry University филиаллари, Чимкент шаҳрида Gazi University, Туркистон шаҳрида Woosong University, Алмати шаҳрида Anhalt, Талдиқўрғон шаҳрида Politechnico della Marche, Қостанай шаҳрида Dong Eui university филиалларини очиш режалаштирилмоқда», — дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.

Таъкидлаш жоизки, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан мамлакатимизда дунёнинг етакчи олий ўқув юртларининг филиаллари очилмоқда. ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва талабалар учун имкониятларни кенгайтириш, Қозоғистонни Марказий Осиёдаги етакчи академик марказга айлантириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Сўнгги хабарлар