Бу йил Қозоғистонда 29 та ётоқхона фойдаланишга топширилади — вазир

ASTANА. Кazinform - Жорий йилда 10 439 ўринга мўлжалланган 29 та ётоқхона фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

ётоқхона
Фото: Алмати ҳокимлиги

– Ўқув йили бошида талабалар учун муҳим масалалардан бири ётоқхонага жойлаштириш масаласидир. Президент фармони доирасида 82 минг ўрин етишмаслигини 10 мингтага қисқартирдик. Бу йил Алмати шаҳридан бошқа ҳудудларда ётоқхона тақчиллиги кузатилмади. 2025 йилда 10 439 ўринга мўлжалланган 29 та ётоқхона фойдаланишга топширилади, – деди вазир.

У Астана ва Алмати шаҳарларига кўплаб талабалар келишини таъкидлади. Шу боис ўтган йиллар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда вазият, инқироз марказлари ташкил этилди.

– Жами 55 та ётоқхона захирада. Мисол учун, агар талаба келиб, жой топа олмаса, биз уни дарҳол инқироз марказига юборамиз. Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш учун ариза шакли оптималлаштирилди. Ўтган йилдан бошлаб талабаларни ётоқхона билан таъминлаш хизмати автоматлаштирилган проактив форматга ўтказилди. Проактив форматни амалга ошириш учун «Smart Data Ukimet» тизими ва “Олий таълимнинг ягона платформаси” ахборот тизими интеграция қилинди, – деди Саясат Нурбек.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда бу йил боғчалар ваучерли молиялаштириш тизимига ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар