Бу йил 14,8 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

ASTANА. Кazinform — 2025 йилда 14 828 этник қозоқ тарихий ватани билан бирлашди ва ватандош мақомини олди. 1991-йилдан бери жами 1 миллион 162,9 минг этник қозоқ республикага қайтиб келди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги хабар берди.

миграция
Фото: ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги

Вазирлик маълумотларига кўра, йил бошидан бери Қозоғистонга келган ватандошларнинг 44,5 фоизи Ўзбекистондан, 43,6 фоизи Хитойдан, 4,1 фоизи Туркманистондан, 3 фоизи Мўғулистондан, 2,5 фоизи Россиядан ва 2,3 фоизи бошқа мамлакатлардан келган.

Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник мигрантлар сони 57,4 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 34 фоизни , нафақахўрлар эса 8,6 фоизни ташкил этди.

Меҳнатга лаёқатли этник қозоқлар орасида 15% олий маълумотга, 27,6% ўрта махсус маълумотга, 51,1% умумий ўрта маълумотга эга ва 6,3% маълумотга эга эмас.

Кўчирилган этник қозоқлар республиканинг турли ҳудудларида жойлашган.

Шу билан бирга, этник қозоқларни жойлаштириш учун ишчи кучи етишмайдиган қуйидаги ҳудудлар аниқланган: Ақмола, Абай, Қостанай, Павлодар, Атирау, Ғарбий, Шарқий ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

— 2025 йил учун жойлаштириш ҳудудларида этник қозоқларни қабул қилиш квотаси 2309 кишини ташкил этади. 2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра,жойлаштириш ҳудудларигаа 2218 этник қозоқ кўчиб ўтди, — дейилади хабарда.

Юқорида кўрсатилган ҳудудларда жойлашган этник қозоқларга кўчириш учун субсидиялар кўринишида — оила бошлиғи ва ҳар бир оила аъзоси учун бир вақтнинг ўзида 70 БҲМ (275,2 минг тенге) миқдорида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрсатилади; уй-жой ижараси ва коммунал хизматлар учун - йилига 15 БҲМдан 30 БҲМгача миқдорда (59 мингдан 118 минг тенгегача) тўловлар.

Йил бошидан бери 1279 этник қозоққа турли хил ёрдам чоралари кўрсатилди. Хусусан, 356 киши доимий иш жойларига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ярим йил ичида 6,7 мингга яқин этник қозоқ “ватандош” мақомини олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар