Божхона постларидаги камералар Астанадаги мониторинг марказига бевосита уланади

ASTANА. Кazinform – Чегара ўтказиш пунктларидаги кузатув камералари тўғридан-тўғри Астанадаги Ягона мониторинг марказига уланади. Бу ҳақда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев маълум қилди.

божхона
Фото: Молия вазирлиги

— Чегара ва божхона постларида интернет тармоғига кириш масаласига келсак, бугунги кунда мамлакатимизда 102 та ўтказиш пункти фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарияти алоқа билан таъминланган. “Арзон интернет” миллий лойиҳаси доирасида уларнинг 38 тасида оптик толали алоқа тармоқларини ўрнатиш, барча пунктларни давлат органларининг ягона транспорт тармоғига улаш, шунингдек, пунктлардан Астана шаҳридаги Ягона мониторинг марказига кузатув камераларини улашни таъминлаш режалаштирилган, — деди у Ҳукумат мажлисидаги маърузасида.

Шунингдек, у 50 та назорат пункти уяли алоқа билан таъминланишини айтди.

— Бундан ташқари, умумий фойдаланишга мўлжалланган WiFi нуқталарини, жумладан, сунъий йўлдош интернетини ҳам ўрнатиш режалаштирилган. 2026 йилга бориб эса 50 та назорат-ўтказиш пунктини мобил алоқа билан таъминлаш чегарадаги рақамли инфратузилмани сезиларли даражада мустаҳкамлайди, — деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадиев Рақамли кодекс Президент томонидан белгиланган муддатда қабул қилинишини айтган эди.

Сўнгги хабарлар