Боливия президентлик сайловларида Родриго Пас ғалаба қозонди

ASTANA. Kazinform — Боливияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида сенатор Родриго Пас 97,53 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди, деб хабар беради ТАСС.

Боливия президентлик сайловларида Родриго Пас ғалаба қозонди
Фото: Emmanuel Macron / X

Жанубий Америка Олий сайлов суди маълумотига кўра, марказчи Христиан-демократик партияси вакили Пас 54,54% овоз тўплаган бўлса, 45,46% овоз собиқ президент (2001–2002), ўнгчи «Озодлик ва демократия учун» альянси вакили Хорхе Кирогага берилган. 

Олий сайлов суди раҳбари Оскар Ассентеуфель матбуот анжуманида овозларни санаш натижалари дастлабки бўлса-да, “тенденцияни қайтариб бўлмайди” деди.
Родриго Пас Боливия собиқ президенти Хайме Пас Саморанинг ўғли. У мамлакатни 1989–1993 йиллар оралиғида бошқарган. Родриго Пас солиқ тушумларини ҳудудлар ва муницпалитетларга қайта тақсимлаш, шунингдек, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун арзон кредитлар ва солиқ имтиёзлари дастурини жорий этиш орқали иқтисодиётни марказсизлаштиришни таклиф этяпти.

Пас Боливия Америка Қўшма Штатлари билан муносабатларни тиклаш ва минтақавий ҳамкорликни, жумладан Жанубий Американинг умумий бозори (Меркосур) доирасида ривожлантиришга устувор аҳамият қаратиш билан бирга, дунёдаги бошқа давлатлар билан алоқаларни фаоллаштириш зарур, деб ҳисоблайди.

Сайланган президент 8 ноябрда вазифасига киришади.

Сўнгги хабарлар