Болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилиши керак - Алназарова

ASTANA. Kazinform - Астана шаҳрида ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт ва туризм вазирлиги ҳамда Миллий тадбиркорлар палатаси кўмагида «Capital Health» биринчи миллий форуми бўлиб ўтмоқда.

Ақмарал Әлназарова
Фото: Ағыбай Аяпбергенов/ Kazinform
«Capital Health» тұңғыш ұлттық форумы
Фото: Kazinform

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад давлат, бизнес ва илм-фан чорраҳасида соғлом келажакни тарғиб қилиш, миллат саломатлигини улуғлашдан иборат.

Форумни очган Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова сўнгги 10 йилда Қозоғистонда аҳоли сонининг ҳар йили барқарор ўсиши кузатилаётганини таъкидлади.

«Capital Health» тұңғыш ұлттық форумы
Фото: Ағыбай Аяпбергенов

“Бугунги кунда давлатимиз томонидан болалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратилиб, замонавий ва самарали соғлиқни сақлаш тизимини яратишга интилмоқда. Биз ҳар бир боланинг кучли, соғлом ва бахтли бўлиб улғайишлари учун уларнинг сифатли тиббий хизмат ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлишини таъминлашга интиламиз. Чунки болалар келажагимиз пойдевори”, - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, 2030 йилга бориб юқумли бўлмаган касалликлардан эрта ўлим ҳолатларини учдан бир қисмга камайтириш режалаштирилган

“Шу мақсадда соғлиқни сақлаш тизимининг дастурий ҳужжатларида барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичлари амалга ошириб келиняпти. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, ҳар бир инсоннинг соғлиғи ўз қўлида эканлигини, турмуш тарзи, хулқ-атвор омилларига боғлиқлигини одамларнинг ўзлари англаши биз учун муҳим”, - деди Ақмарал Алназарова.

«Capital Health» тұңғыш ұлттық форумы
Фото: Ағыбай Аяпбергенов

 

Муаллиф: Оралхан Қожанов

Сўнгги хабарлар