Бокуда "Маданиятлар мулоқоти: Қозоғистон - Озарбайжон" кўргазмаси очилди
АSTANА.Кazinform - Бокудаги Озарбайжон Миллий санъат музейида Абилхан Қастеев номидаги Қозоғистон Республикаси Миллий санъат музейи коллекциясидаги асарлардан ташкил топган "Маданиятлар мулоқоти: Қозоғистон - Озарбайжон" халқаро кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазмада қозоғистонлик рассомларнинг ҳар бир авлодининг ижодини акс эттирувчи 30 га яқин расм намойиш этилмоқда. Кўргазма мамлакат тасвирий санъатининг ривожланиши, тарихий давомийлик, инсон ва табиат ўртасидаги боғлиқлик ва туркий дунёга хос бўлган маданий хусусиятларни намойиш этишга қаратилган.
Кўргазмада Абилхан Қастеев, Молдахмет Кенбаев, Қанафия Телжанов, Нурбек Тансиқбаев, Мария Лизогуб, Айша Ғалимбаева, Сабир Мамбеев, Салоҳитдин Айтбаев, Шаймардан Сариев ва бошқа қозоғистонлик рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда.
Пейзаж, натюрморт ва тематик расмлар Қозоғистон табиатини, халқнинг турмуш тарзини, миллий ўзига хосликни ва инсоннинг маънавий дунёсини акс эттиради. Кўргазмада Абилхан Қастеевнинг "Медеу", шунингдек, қозоқ ҳаётининг асл моҳиятини аниқ кўрсатиб берувчи Айша Ғалимбаеванинг "Апорт", «Дәмді шай»(Ширин чой) және «Қырықтықшылар»(Қирқувчилар)асарлари намойиш этилган.
Озарбайжон Миллий санъат музейидаги кўргазма 31августгача давом этади.