Бокс бўйича жаҳон чемпионати ярим финалига қайси давлатлар боксчилари чиқди

ASTANА. Кazinform - Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ярим финалига қайси давлат боксчилари энг кўп йўлланма олгани маълум бўлди.

бокс
Фото: ҚР МОҚ

Бу борада Ўзбекистон терма жамоаси 9 нафар боксчи билан олдинда. Кейинги ўринда 8 нафар боксчи билан Қозоғистон терма жамоаси турибди. Кучли учликни якунлаган Хитой терма жамоасида эса 6 нафар спортчи бор.

Шунингдек, ярим финалда Бразилия ва Англия – 4, Ирландия, Туркия, Ҳиндистон, Австралия — 3, Озарбайжон, Тайпей, Польша, Испания, Япония, Куба, Болгария - 2 нафар боксчи.

АҚШ, Италия, Иордания, Хорватия, Жанубий Корея, Венгрия, Франция, Колумбия, Канада, Венесуэла, Грузия - 1 нафар боксчи.

12 сентябрь куни Қозоғистон терма жамоасидан Санжар Ташкенбай (50 кг) ва Назим Қизайбай (48 кг) чорак финалда куч синашади.

Ҳозирча мамлакат эркаклар терма жамоасидан Маҳмуд Сабирхан (55 кг), Тўрехан Сабирхан (70 кг), Айбек Оралбай (90 кг дан юқори), аёллар жамоасидан Алуа Балқибекова (51 кг), Виктория Графеева (60 кг), Аида Абикеева (65 кг), Наталья Богданова (70 кг), Елдана Талипова (80 кг дан юқори) ярим финалда иштирок этади.

Уларга 48 кг вазнда Назим Қизайбай ва 50 кг вазнда Санжар Ташкенбай ҳам қўшилиши мумкин. Қозоғистонликлар чорак финал жангларини 12 сентябрь куни ўтказади.

Эркаклар терма жамоасидан Бейбарис Жексен (60 кг), Ертуган Зейнулинов (65 кг), Сабиржан Аққаликов (75 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Бекзат Нурдаулетов (85 кг), Сағиндиқ Тоғамбай (90 кг), аёллардан Элина Базарова(54 кг), Карина Ибрагимова(57кг), Надежда Рябец (75 кг), Гулсая Ержан (80 кг) мусобақани эрта тарк этишга мажбур бўлдилар.

Сўнгги хабарлар