Бокс бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон саккизинчи медалини қўлга киритди

ASTANA. Кazinform – Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида Дариға Шакимова ярим финалга чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Д.Шакимова илк учрашувини ҳиндистонлик Пужа билан ўтказди.

Биринчи раундда тўрт нафар ҳакам ғалабани ҳиндистонлик боксчига тақдим этди. Бироқ Дариға вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлди. Аксинча, клинчда давом этган Пужа икки марта огоҳлантирилди.

Шу тариқа, Д.Шакимова 70 килограмм вазн тоифасида ярим финалга чиқди. Бу камида бронза медал демакдир.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар