09:43, 03 Июль 2023 | GMT +5
Бокс бўйича Elorda Cup турнирида қозоғистонлик эркаклар терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон эркаклар терма жамоаси бокс бўйича Elorda Cup халқаро турнирида медаллар жадвалида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Халқаро турнирда 10 давлатдан 200 нафардан ортиқ спортчи медаллар учун кураш олиб борди.
Улар орасида Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Мўғулистон ва бошқа давлатлар вакиллари бор.
Қозоғистон терма жамоасидан саккиз нафар боксчи шоҳсупага кўтарилди.
Улар Темиртас Жусипов (48 кг), Сакен Бибосинов (51 кг), Тимур Қабдеш (54 кг), Махмуд Сабирхан (57 кг), Ертуған Зейнуллинов (63,5 кг), Нурқанат Райс (75 кг), Абзал Қуттибеков (86 кг) ва Сағиндиқ Тоғамбай (92 кг).
Халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар учта олтин медални қўлга киритган бўлса, битта олтин Тожикистонлик спортчига насиб этди.
Муаллиф: Адилжан Умбет